» » Зомин давлат қўриқхонаси қачон ташкил этилганини биласизми?

Зомин давлат қўриқхонаси қачон ташкил этилганини биласизми?

29 август 2022 г 2 563 Комментарии: 0

Ёзнинг жазирамаси барчани соя-салқин, баланд вуқорли тоғлар сари чорлагани шубҳасиз. Ана шундай иссиқ кунларда, айниқса, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд вилоятлари аҳолиси Зомин, Бахмал туманларидаги қорли, қалин арчали тоғ бағрига келиб, ҳовирини босди.

Муздеккина шарқироқ сой сувидан сипқориб, мусаффо ҳавода яйраб дам олган жойимиз Давлат қўриқхонаси эканини биламизу аммо ана шу гўша тарихига қизиқиб ҳам кўрмаганмиз.

“Зомин давлат қўриқхонаси” Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб, Бахмал ўрмон хўжалиги, “Бахмал” фермерлар уюшмаси, Зомин ўрмон хўжалиги, “Зомин миллий табиат боғи” қўшни Тожикистон Республикаси давлат чегараси билан чегарадош. Қўриқхонанинг умумий майдони 26 минг 840 гектарни ташкил этади. Чегарадош ҳудудлардаги қўриқхона чегарасида 1,5-2 километргача масофада 8 минг 770 гектар қўриқлаш майдони мавжуд. 

1 минг 500 дан 2 минг 500 ёшгача бўлган ноёб табиий арчазорларни ва арчазорлардаги ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёсини асраш мақсадида 1928 йил Туркистон тоғ тизмасида “Зомин тоғ арчазорлари” Давлат қўриқхонаси ташкил этилган. Мазкур қўриқхона ҳудудидаги вуқорли тоғлар денгиз сатҳидан 1 минг 700 метрдан 4 минг 29 метргача баландликка эга уч зонани – тоғларнинг пастки, ўрта ва юқори қисмларини ўз ичига олади. 

Қўриқхона ерлари таркибига асосан тоғ тизимлари кириб, ҳудуднинг жанубий қисми Туркистон тоғ тизмасининг тик жарликларидан, шимолий қисми эса бироз текисроқ релъефли супалардан иборат. Ушбу ҳудудларда “Қизил китоб” га киритилган қўнғир тоғ айиғи, шунингдек, бўри, тулки, жайра каби йиртқичлар, тоғ эчкиси, тўнғиз каби ўтхўрлар, каклик, бедана, булбул каби сайроқи қушлар ҳам қўним топган. 

Жиззах вилояти экология бошқармаси матбуот хизмати билан “Зомин давлат қўриқхонаси” га уюштирган хизмат сафари давомида сизни юқорида таништирган маълумотларни биз ҳам билиб олдик.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!