Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "BMB-AGROKLASTER”нинг Жиззахдаги майдонларида "Ҳосил-2022” давом этмоқда
28 ноябрь 2022 г 475 Комментарии: 0
Қишлоқ хўжалигида куз мавсуми ҳар доим ҳал қилувчи босқичдир!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йилдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда озиқ-овқат кластерлари жорий этилиб, бу борада аниқ ижобий натижалар кузатилмоқда.
Шунга кўра, “BMB-AGROKLASTER” корхонаси томонидан “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Арнасой, Шароф Рашидов ҳамда Ғаллаорол туманларида туманларида мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича ишлар йўлга қўйилган.
Таъкидлаш лозимки, режага кўра, биринчи картошка ҳосилининг озгина қисми маҳаллий ва хорижий истеъмолчиларга сотилади. Чунки жорий йилги етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми 2023-йилги экиш кампанияси учун захира бўлиб хизмат қилади.
Бироқ, кейинги йил эса етиштирилган картошканинг кўп қисми, тахминан 80 фоизи сотишга тайёрланади ва қолган қисми экиш учун мўлжалланади.
Ҳосил йиғиш ишлари совуқ совуқ тушишидан олдин бажарилиши муҳимдир! Бу нафақат маҳаллий бозорни тўлдириш, балки юқори сифатли картошкани хорижга ҳам муваффақиятли экспорт қилиш имконини беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!