» » Жиззах 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида қанча ерёнғоқ экспорт қилгани маълум бўлди

Жиззах 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида қанча ерёнғоқ экспорт қилгани маълум бўлди

01 декабрь 2022 г 442 Комментарии: 0

Ўзбекистон 10 ойда 15,6 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 20,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 15,6 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 5,3 минг тонна;
  • Қозоғистон – 2,8 минг тонна;
  • Озарбойжон – 1,9 минг тонна;
  • Афғонистон – 927 тонна;
  • Туркманистон – 912 тонна;
  • Қирғизистон – 791 тонна;
  • Хитой – 735 тонна;
  • Покистон – 664 тонна.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида ҳудудлар бўйича ерёнғоқ экспорти ҳажми:

  • Самарқанд вилояти – 3,4 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 2,8 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 2,3 минг тонна; 
  • Тошкент шаҳри – 2,1 минг тонна; 
  • Фарғона вилояти – 1,6 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 1,1 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 708 тонна;
  • Андижон вилояти – 534 тонна; 
  • Хоразм вилояти – 430 тонна;
  • Бухоро вилояти – 201 тонна; 
  • Қашқадарё вилояти – 147 тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 103 тонна;
  • Сирдарё вилояти – 68 тонна.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!