» » Япония компаниялари вакиллари – Зоминда

Япония компаниялари вакиллари – Зоминда

13 декабрь 2022 г 468 Комментарии: 0

Япониянинг бир қатор компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари хизмат сафари билан Жиззах вилоятининг Зомин туманига келди.

Ушбу ташриф тумандаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Эркин Юлдашев ҳамда Япониянинг “Jеtro” компанияси бош директори жаноб Такахаши Сан ташаббуси билан ташкил этилди.

Делегация таркибида кунчиқар ўлканинг нуфузли “Jetro”, “Mitsubishi”, “Toyota”, “Sumimoto”, “Summit motors”, “MHI Russia”, “Itochu”, “His Hotel” каби таниқли компаниялари вакиллари бор.

Зомин тумани ҳокимлигида “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонаси вакиллари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва япониялик ишбилармонлар ўртасида ўтган учрашувда, меҳмонлар тумандаги эркин иқтисодий зоналар ҳамда туманнинг умумий инвестицион муҳитини ўзида акс эттирган тақдимот билан таништирилди ва томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг Япония делегацияси аъзолари тумандаги саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, у ердаги жараён билан яқиндан таништирилди.  

Зоминнинг диққатга сазовор ва туризмга оид қурилмалари – япониялик меҳмонларга чуқур таассурот қолдирди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!