» » BMB Trade Group олти йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида Жиззахнинг ҳудудларида инвестиция ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда

BMB Trade Group олти йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида Жиззахнинг ҳудудларида инвестиция ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда

13 декабрь 2022 г 433 Комментарии: 0

Ўзэкспомарказда қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами муносабати билан тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Унда қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Агробанк, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер ва тадбиркорларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлаш доирасида ўтказилган форум, кўргазма, тренинглар ва бошқа тадбирларда BMB Trade Group Бош директорининг маслаҳатчиси Б. Камилов иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, BMB Trade Group олти йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, Жиззах вилоятининг турли ҳудудларида инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган кенг кўламли инвестиция ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Тадбир иштирокчилари билан ўтказилган учрашувлар доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари, инновацион технологиялар ва тадбиркорлик субъектлари олдида турган долзарб вазифаларни самарали бажаришга қаратилган ёндашувлар муҳокама қилинди.

Хусусан, Жиззах вилояти Бахмал туманида ташкил этилган BMB Za’faron бренди остида юқори сифатли заъфарон маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш қишлоқ хўжалиги ходимларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунинг натижасида, лойиҳани амалга ошириш жараёнида маҳаллий аҳоли учун минглаб иш ўринлари яратилди.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яна бир ноёб лойиҳалардан бири - Замонавий агрологистика комплексини барпо этиш бўйича олиб борилмоқда. 2023 йил бошида ишга тушиши режалаштирилган ушбу логистик хаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари учун янги қулайликлар яратади ва миллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли ва рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт барқарорлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мева-сабзавот кластерини ташкил этиш лойиҳаси амалиётга жорий этилмоқда.

Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни доирасидаги тадбирлар аграр соҳани янада юксалтиришга, қишлоқ хўжалигида бизнесни ривожлантиришнинг замонавий имкониятлари, лойиҳаларни банк томонидан молиялаштиришнинг янги воситалари билан кенг таништиришга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилди.


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!