» » Жиззахда “Диққат болалар!” тадбири

Жиззахда “Диққат болалар!” тадбири

14 декабрь 2022 г 520 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги мавжуд 555 та умумтаълим мактабида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Диққат, болалар!” профилактик тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 10 кун давомида ўтказилди. Мақсад, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, академик лицей ва коллежлар атрофидаги йўлларда ҳаракатланаётган ёш авлод онгида йўл қоидаларига амал қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Вилоятдаги серқатнов йўллар яқинида жойлашган барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, бошқа ўқув муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари” ўқув хоналари ташкил этилди. Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Йўл ҳаракати қоидалари” ўқув хоналари билан яқиндан танишиб, “Жиззах тажрибаси”ни ўрганмоқда.

– Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган Жиззах шаҳридаги 29 та умумтаълим мактабининг барчасига 100 фоиз “Йўл ҳаракати қоидалари” хонаси ташкил этилиб, энг замонавий инновацион технологиялар асосида тўлиқ жиҳозлаб берилган, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Фаррух Худойбердиев. – Бундан ташқари, республика бюджети ҳисобидан вилоят ЙҲХБ томонидан Жиззах шаҳридаги 22 та умумтаълим мактабига “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ташқи майдончаси” барпо этиб бериш режалаштирилган.  

– Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан нафақат “Диққат болалар!” 10 кунлиги давомида, балки мунтазам равишда вилоятдаги барча 555 та мактабда профилактика тадбирлари ўтказиб келиняпти, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари, майор Эркин Очилов. – Профилактика тадбирлари давомида ҳар бир ўқув муассасасига йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилиб, пиёдаларга, айниқса, болаларга йўл ҳаракати қоидаларини билиши зарурлиги уқтирилмоқда.

Бундан ташқари, вилоятдаги серқатнов йўллар яқинида жойлашган ҳар бир умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларига 1 нафардан ходим ажратилган бўлиб, болаларнинг муассасага келаётган ва кетаётган пайтида пиёдалар ўтиш жойида пиёдалар ва йўл транспорт ҳаракатини доимий равишда назорат қилиб бормоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!