» » Форишлик талаба Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳибаси бўлди

Форишлик талаба Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳибаси бўлди

26 декабрь 2022 г 539 Комментарии: 0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги 413-сонли буйруғи билан 2022/2023-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилганлар рўйхати эълон қилинди.

Қувонарлиси шундаки, форишлик талаба қиз Ахмедова Ирода Собиржон қизи ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳибаси бўлди.

Ахмедова Ирода 2000 йил 15 декабрь куни Фориш тумани Янгиқишлоқ шаҳарчасида туғилган. У илк сабоқларини 33-умумтаълим мактабида олган.

Шундан сўнг, Жиззах давлат педагогика университети қошидаги Сайилжойи академик лицейини имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Ҳозирда у Тошкент давлат шарқшунослик университети Хитойшунослик факультети, Хитой филологияси йўналиши 4-курс талабаси ҳисобланади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!