» » Аёлларни кимдан ва ким ҳимоя қилади, уларга нисбатан зўрликлар ва тазйиқларга қарши курашда масъул бир тизим холосми?

Аёлларни кимдан ва ким ҳимоя қилади, уларга нисбатан зўрликлар ва тазйиқларга қарши курашда масъул бир тизим холосми?

27 декабрь 2022 г 520 Комментарии: 0

Бугун жамиятда ҳамон аёлларга нисбатан турли зўрлик ва тазйиқларнинг учраб туриши бизни янада хушёрликка чорламоқда.

Биз оилаларни мустаҳкамлигини сақлашни бош мақсад қилган бўлсакда, аммо оиладаги зўравонликнинг олдини олиш биринчи масала бўлиб турибди. Бу борада Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан қатор чора-тадбирларни олиб бормоқда.

Афсуски, шунча кўрилган чораларга қарамасдан биргина Жиззах вилоятининг ўзида жорий йилнинг ўзида 6 хил вазиятда аёлларга нисбатан зўрлик та тазйиқлар қўлланилди ва ярмидан кўпи аёлнинг қурбон бўлиши билан якунланди.

Шу ўринда, вилоятда 2022 йил 19 декабрь куни соат 17:30 ларда, Шароф Рашидов туман Файзиобод МФЙ Олмазор кўчаси 16-уйда яшовчи, бирор-бир ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмаган, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам яъни 2006 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддасига асосан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси билан жазо муддатини ўтаган, 17.02.1972 йилда туғилган И.Б маст ҳолатда яшаш хонадонига келган вақтида, шу манзилда яшовчи, турмуш ўртоғи, уй бекаси, оилали, 4 нафар фарзанди бор, 08.09.1975 йилда туғилган И.Н ни “нега ичиб келдингиз”-деб айтганлиги учун, “нега менга хўжайинлик қиласан”-деб, ошхона хонтахта устида турган бир дона ёғоч дастали пичоқни олиб, мазкур пичоқ билан И.Н нинг орқа ўнг елка қисми бўшлиғига бир маротаба қасддан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда, фуқаро И.Н тан жароҳати олиб, РШТИЁМ Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Афсуски бундай ачинарли ҳолат вилоятимиз ҳудуди бўйлаб жорий йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда Зомин тумани “Пешағор” МФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг яшаш уйига юзига ниқоб таққан икки нафар номаълум шахслар ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига теккан. Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни туманнинг Ёшлик МФЙ да яшовчи Д.А. ва А.А.лар содир этгани аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг            118-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Бундан ташқари 2022 йил  02 сентябрь куни Зарбдор тумани Янги ҳаёт МФЙ ҳудудида яшовчи И. Г, ўзининг турмуш ўртоғи И. Х томонидан ўз яшаш хонадонида ўзаро келиб чиқган низо оқибатида И.Г нинг кўкрак қафаси чап томонига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказганлиги оқибатида И.Г яшаш хонадонида вафот этган.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳам 2022 йил 2-сентябрь куни соат 02:00 да Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида яшовчи 1982 йилда туғилган С.Ф турмуш ўртоғи Э. Ш билан ўзаро жанжал оқибатида темир жисм билан бош қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатида Э.Ш олган тан жароҳати юзасидан соғлиги ёмонлашиб шифохонада вафот этган.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни тахминан соат 17:00 лар атрофида Ш.Рашидов тумани Янгидиёр МФЙ ҳудудида яшовчи О.А маст ҳолда бўла туриб, ўз яшаш хонадонида, ўзининг шаърий никоҳида бўлган И.С ни “Нега мени ҳақорат қиласан”-деб баданининг турли жойларига уриб унга тан жароҳати етказиши оқибатида, И.С воқеа жойида вафот этган.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 12:00 ларда Мирзачўл туман Ержар МФЙ ҳудудида яшовчи 2011 йилдан буён Жиззах вилояти руҳий касалликлар диспансери “Д” ҳисобида турувчи С.Д ўзининг турмуш ўртоғи М.Г билан ўзаро жанжал оқибатида М.Гнинг ошхона пичоғи билан чап кўкрак ости соҳасига уриб унга тан жароҳати етказган, ҳозирда М.Г олган тан жароҳатлари натижасида туман тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимига ётқизилган.

Бу каби, ҳолатларда биз дарров айбдорни қидира бошлаймиз, кўрмаган, ўрганмаган, оила билан шуғулланмаган, каби гап сўзлар кўпая бошлайди. Агар бир аёлнинг қурбон бўлиши билан ишни ўргансангиз, айбдорлар кўп топилади, яъни, биринчи навбатда эр, чунки, у аёлини хўрлаган, унга ожиза сифатида эмас, ҳаётнинг бутун бир аламини олиш учун қарагандек, қўшниларчи, оиладаги вазиятни тўғирлашга ёрдам бериш ўрнига ё ғийбат ё томошабин бўлишган, қариндошлар ҳар сафар жанжал чиққанда сен аёлсан, майли қўй, кечир, унут, уйингга қайт деб ўргатишган бўлади, маҳалла вакилларичи, имкон қадар оилани яраштириш учун йўл қидиради, яна санасак айбдорлар кўп.

Биз аёлларга нисбатан бўлаётган бундай зўрлик ва тазйиқлар бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказар эканмиз, бунда иштирокчи ҳам аёллар, тарғиботчи ҳам аёллар бўлиб қоляпти. Ғалати эмасми, аслида зўравон эркакку, унга ким тушунтиради, хотин-қизлар қўмитасими?

Афсуски, бу саволни жавобини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Ҳамиша зўравонликни содир этган шахс унутилади. Юқоридаги ҳолатларда ҳам оиладаги зўравонликнинг бир кўринишига гувоҳ бўлиш мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар, шунча тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан жамият ҳаётида ҳануз учраб турибди. Содир бўлган воқеалардан хулоса қилар эканмиз, аёлларга нисбатан зўрлик ва тазйиқларнинг олдини олишда биргина хотин-қизлар ташкилотлари эмас, балки ҳамкорликда курашиш лозимлиги ҳам муҳим эканлигини кўрсатмоқда. Мазкур оилаларга ҳам бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилган, огоҳлантирилган, ҳимоя ордерлари берилган. Оилани тинчлигини сақлаш, мустаҳкамлаш борасидаги барча ишлар кўрилган бўлсада, оилада жиноят содир этилди. Натижада бир неча нафар гўдаклар ҳам онасиз ҳам отасиз қолди. Мазкур ҳолатлардан бошқалар ҳам хулоса чиқаришлари учун вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят Прократураси, ИИБ ва мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда тарғибот ишлари янада кучайтирилди. Ҳолат юзасидан тўғри хулоса чиқаришингизни сўраймиз. Аёлларга нисбатан зўрлик ва тазйиқларнинг олдини олишда жамоатчилик назорати ҳам муҳим эканлигини, барчамиз бирдек курашишимиз кераклигини унутмайлик!

Жиззах вилоят Оила ва

хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмат

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!