» » «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси нега масъулларга тақдимнома киритди?

«Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси нега масъулларга тақдимнома киритди?

11 январь 2023 г 496 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жорий йил ҳосили учун 108 минг 932 гектар майдонда ғалла парвариш қилинмоқда. Шундан 33 минг 232 гектари очиқ майдонларда бўлса, қолган қисми ғўза қатор ораларига экилган.

Айни кунларда ғалла майдонларини суғориш, азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш каби зарур агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилишини «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари доимий назорат қилиб бормоқда.

— Ўрганиш натижаларига кўра, мавсум бошидан буён 25 фоиз ғалла майдони иккинчи суғоришдан чиқарилиб, 18 минг 738 гектари азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилган, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори Санжар Мирзакаримов. - Ғаллани озиқлантириш учун 131 минг 300 тоннадан ошиқ маҳаллий ўғитлар жамғарилди ҳамда шарбатлаб суғориш учун ҳар 5 гектар майдонга 8 минг 105 дона хандақлар қазилди ҳамда бугунги кунга қадар 66 фоиздан ошиқ ғалла майдони ғўзапоядан тозаланди.

Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида 2 минг 144 фермер хўжалиги ва кластер корхоналарига тегишли 11 минг 574 гектар майдонда ғалла майсалари сийрак униб чиққани, ривождан орқада қолаётгани, азотли ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилгани аниқланди.

Мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида тегишлилиги бўйича 25 та ёзма кўрсатма берилиб, ҳокимликлар ва масъул шахсларга 7 та тақдимнома киритилди. Бундан ташқари 2 минг 144 нафар фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!