» » Ноқулай об-ҳаво ва қалин ёққан қорга қарамай Жиззахда электр энергиясидан узилишлар бартараф этилмоқда

Ноқулай об-ҳаво ва қалин ёққан қорга қарамай Жиззахда электр энергиясидан узилишлар бартараф этилмоқда

11 январь 2023 г 369 Комментарии: 0

Ноқулай об-ҳавода, қалин қор ёғганига қарамай Ғаллаорол тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари тармоқда содир бўлган носозлик жойини аниқлаш ва созлаш ишлари якунлаб, Тоғли Қоратош фидерига кучланиш берилди ва аҳоли хонадонларига электр энергияси узатилиши таъминланди.

Зафаробод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 10 кВли ҳаво тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилди.

Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Тинчлик маҳалласидаги носоз ҳолга келган 340-сонли трансформаторни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!