» » Жиззахда хизматлар соҳаси ошиши кўчмас мулк билан боғлиқ  хизматлар бўйича кузатилди

Жиззахда хизматлар соҳаси ошиши кўчмас мулк билан боғлиқ  хизматлар бўйича кузатилди

24 октябрь 2018 г 3 995 Комментарии: 0

Вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш суръати  14,4 фоизга ошишига олиб келди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 2272,2 млрд.сўмга тенг бўлди.

Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улуш  савдо хизматлари (37,1 %), транспорт хизматлари (18,7 %), молиявий хизматлар (14,1 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,6 %) ташкил этади.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан савдо хизматлари (235,6 млрд. сўм), транспорт хизматлари ҳажми (135,9 млрд. сўмга), молиявий хизматлар (124,1 млрд. сўм), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (19,2 млрд.сўм), таълим хизматлари (26,5 млрд.сўм) ошганлиги кузатилди.

Хизматлар ҳажмининг нисбатан сезиларли бўлмаган ҳолда ошиши кўчмас мулк билан боғлиқ  хизматлар бўйича кузатилди. Уларнинг ҳажми  2017 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 7,8 млрд.сўмга ошди.

Энг юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматлар (144,4 %), таълим соҳасидаги хизматлар (128,0 %),соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар
(125,9 %) меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (121,0 %),  ижара хизматлари(120,9 %), каби хизмат турларида қайд этилди.

Нисбатан пастроқ ўсиш суръатлари кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (102,0 %), шахсий хизматлар (102,7 %), транспорт хизматлари (104,3 %),  каби хизмат турларида кузатилди.

Жами молиявий хизматлар ҳажмида суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг улуши (90,6 %) этакчилик қилмоқда.

Суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг асосий қисмини пул-кредит соҳасида воситачилик хизматлари (97,4 %) ташкил этади.

Бугунги кунда савдо-сотиқ истеъмол бозорига бўлган талабни шакллантириш жараёнининг фаол иштирокчисига айланди. Савдо хизматлари иқтисодиётда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг сезиларли қисмини ташкил қилади.

2018 йил январь-сентябрь ойларида савдо хизматлари ҳажми 842,2 млрд.сўмга тенг бўлди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши 37,1 % ни ташкил этди.

Савдо хизматлари таркибига автомобиллар ва мотоцикллардан ташқари чакана савдо бўйича хизматлар катта салмоққа эга бўлиб, унинг улуши
79,9 % ни ташкил этади.

Улгуржи савдо хизматларининг (автомобиллар ва мотоцикллар савдосидан ташқари) улуши 15,8 % ни ташкил этди.

Автомобиль ва мотоцикллар улгуржи ва чакана савдоси, автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш хизматларини қўшган ҳолда умумий савдо хизматларининг 4,3 % ни ташкил қилади.

Ҳудудлар ўртасида Жиззах шаҳри (1238,7 млрд.сўм) етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш суръати Жиззах шаҳри бўйича 118,4 % ни ташкил этди.

Жиззах шаҳрида юқори ўсиш суръатининг таъминланиши биринчи навбатда аҳоли реал даромадларининг ошиши, якуний истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши билан боғлиқдир. Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида Жиззах шаҳрининг улуши 54.5 % ни ташкил этади.

Юқори ўсиш суръатлари Жиззах шаҳрида (118,4 %), Пахтакор (111,2 %)  Ш.Рашидов ва Дўстлик (110.8 %) туманларида кузатилди. Юқори бўлмаган ўсиш суръатлари Янгиобод ва Арнасой (108,4 %), Мирзачўл (108,9 %), Зарбдор (109,1 %) туманларида кузатилди.

Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида энг кичик улуш Янгиобод туманида (0,7 %) қайд этилди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 1702,2 минг.сўмга тенг бўлди. 2017 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 333,6 минг.сўмга ошди.

 Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткич Жиззах шаҳрида - 7172.4 минг сўм қайд этилди. 

 Нисбатан пастроқ ўсиш суръатлари кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (102,1 %), шахсий хизматлар (102,7 %), транспорт хизматлари (104,0 %),  каби хизмат турларида қайд этилди.

Жами молиявий хизматлар ҳажмида суғурта ва нафақа таъминоти бўйичахизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг улуши (90,8 %) етакчилик қилмоқда.

 Суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг асосий қисмини пул-кредит соҳасида воситачилик хизматлари (97,4 %) ташкил этади.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори технологик хизматларни янада ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматларнинг янги турларини кенгайтириш, шунингдек, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшилаш алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсишига таъсир кўрсатди.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида энг катта улуш (99,3 %) телекоммуникация хизматларига (кабел ва мобил алоқа хизматлари, Интернет тармоғи, йўлдошли алоқа хизматлари ва бошқалар) тўғри келади.

Компьютерда дастурлаштириш хизматларининг улуши жорий даврда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари умумий ҳажмининг 0,1 % ни ташкил этди.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажмида озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича хизматлар 82,9 % улуш билан этакчилик қилмоқда. Яшаш бўйича хизматлар улуши 17,1 % га тўғри келади.

  Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!