» » BMB Za'faron бренди остидаги юқори сифатли заъфарон маҳсулотлари, Индонезия бозорларига бориши мумкин

BMB Za'faron бренди остидаги юқори сифатли заъфарон маҳсулотлари, Индонезия бозорларига бориши мумкин

17 январь 2023 г 689 Комментарии: 0

Ўзбекистоннинг Индонезия ва Мисрдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан BMB Trade Group ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Ўзбекистоннинг Индонезия ва Мисрдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Улуғбек Рўзиқулов ва Мансур Қиличевлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида меҳмонларга BMB Trade Group компанияси томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида муваффақиятли амалга оширилаётган сармоявий ва експорт лойиҳалари, хорижий компанияларга кўрсатилаётган консалтинг хизматлари тақдимоти тақдим етилди.

Учрашув давомида, Улуғбек Рўзиқулов ва Мансур Қиличев компаниянинг Республикада амалга оширилаётган лойиҳалари, шунингдек Индонезия ва Мисрнинг йирик бизнес вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан ташаббусларини ижобий баҳоладилар.

Шу билан бирга, фармацевтика саноатида кенг қўлланиладиган доривор ўсимликлар, хусусан, BMB Za'faron бренди остидаги юқори сифатли заъфарон маҳсулотлари, шунингдек, Индонезия бозорларида харидоргир бўлган қуритилган мевалар экспортини ташкил этиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!