» » Спортнинг стол тенниси бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди

Спортнинг стол тенниси бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди

20 январь 2023 г 461 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот, муассасалардан ташриф буюрган  52 нафар ракетка усталари (18 нафари қизлар) иштирок этишди.

Мусобақа Ўзбекистон стол тенниси федерацияси қоидаларига асосан қатнашчилар ўртасида шахсий тартибда ўтказилди.

Аёллар ўртасида I-ўрин Бобоқулов Шахзода (Жиззах политехника институти),  II-ўрин  Маманазарова Азиза (Жиззах Давлат педагогика университети) ва III-ўрин Худоёрова Хуршида (Давлат активлари) эгаллашди.

Эркаклар ўртасида I-ўрин  Юлдошев Низом (Жиззах ОПСТТМ), II-ўрин Султонов Ғайрат (Сув спорт турларига ИСМ) ва  III-ўрин  Нажмиддинов Жавоҳир  (Давлат архивлари) эгаллашди.

Мусобақада фахрли I-II-III эгаллаган иштирокчилар Жиззах вилояти Спортни ривожлантириш бош томонидан I-II-III даражали диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчилар турли  номинациялар бўйича рағбатлантирувчи диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!