» » Жиззахда стол тенниси бўйича республика чемпионати ўтказилди

Жиззахда стол тенниси бўйича республика чемпионати ўтказилди

23 июль 2018 г 2 625 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 16-22 июль кунлари Жиззах шаҳридаги 2 академик лицей спорт залида спортнинг стол тенниси тури бўйича 1997 йилда туғилган ва кичик ёшдаги ўсмирлар вақизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 12 та вилоят терма жамоаларидан 150 нафарга иштирокчилар қатнашди. Мусобақа иштирокчилар ўртасида шахсий, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий тизимда ўтказилди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра Жамоавий қизлар ўртасида I-ўрин Хоразм вилояти, II-ўрин Тошкент шаҳри ҳамда III-ўрин иккта вилоят Жиззах ва Самарқанд вилояти эгаллашди.

Жамоавий ўсмирлар ўртасида I-ўрин Андижон вилояти, II-ўрин Хоразм вилояти ҳамда III-ўрин яна иккта вилоят Жиззах ва Тошкент шаҳри жамоалари эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!