» » Ғаллаоролда қиш мавсумини беталофат ўтказишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ғаллаоролда қиш мавсумини беталофат ўтказишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

20 январь 2023 г 325 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида қиш мавсумини беталофат ўтказишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник А.Иброхимов ҳамда Миллий гвардия Жиззах вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи полковник О.Амиров туманга боришди. Ташриф давомида туман тиббиёт бирлашмасида беморлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, туман марказий деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркасида сотилаётган маҳсулотларнинг нархи ва сифати, машина трактор парки биносида сақланаётган кортошка захираси, тумандаги кўмир захираси, ҳамда суюлтирилган газ қуйиш шахобчасининг фаолиятлари ўрганилди.
Ташриф якунида туманнинг Самарқанд маҳалласида бўлишиб маҳалла фаолларининг иш фаолиятлари билан танишишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!