» » Зоминда Миллий гвардия минтақавий ўқув марказида спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Зоминда Миллий гвардия минтақавий ўқув марказида спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

06 сентябрь 2022 г 569 Комментарии: 0

Зомин тумани Даштобод шаҳрида жойлашган Миллий гвардия минтақавий ўқув марказида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросими тадбирида туман ҳокими А.Абдуғаниев, туман ИИБ бошлиғи Ф.Тўйчиев, Бахт МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби иштирок этди.

Очилиш маросимида масъуллар томонидан миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, йиғилганлар янги фойдаланишга топширилаётган спорт мажмуаси ва ўқув машғулот мажмуасини кўздан кечиришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!