Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида “Мовий жамадон саёҳати” тадбири ташкил этилди
12 март 2022 г 518 Комментарии: 0
Зомин туман ахборот кутубхона маркази томонидан Миллий гвардия минтақавий ўқув маркази билан ҳамкорликда “Мовий жамадон саёҳати” тадбири ташкил этилди.
Тадбир 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан ўтказилди.
Aҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида “Мовий жамадон саёҳати” лойиҳаси доирасида 10 ном ва 10 нусхадаги китоблар жамланмаси 1 ҳафта давомида фойдаланиш учун китобхонлар ихтиёрига топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!