» » Арнасой туманида хотин-қизлар ишли  бўлди

Арнасой туманида хотин-қизлар ишли  бўлди

05 декабрь 2018 г 3 503 Комментарии: 0

Арнасой туманидаги Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Мирзачўл тикувчилик мажмуаси масъулияти чекланган жамиятининг филиали иш бошлади.

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманимизда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди туман ҳокимлигининг етакчи мутахассиси Абдухалил Қаршиев. – Ушбу дастур асосида бўш турган бино реконструкция қилиниб, тикувчилик корхонаси барпо этилди. Натижада 100 нафар хотин-қизлар ишли бўлди.

Корхона фаолият бошлаши билан Бобур номли, Ғафур Ғулом номли, “Тошкент” маҳаллалари ҳамда “Олтин водий” қишлоғида яшовчи хотин-қизларнинг  бандлиги таъминланди.  Айни пайтда бу ерда махсус иш кийимлари, костюм-шим ва бошқа кийим-кечаклар тикилаяпти.

—Цехимизга Япониянинг “JUITA”  фирмасида ишлаб чиқарилган энг замонавий, бир неча операцияларни бажарадиган тикув дастгоҳлари ўрнатилган, —дейди корхона раҳбари Нилуфар Ёқубова. —Ходимларимиз қисқа муддатли қайта тайёргарликдан ўтганлиги ишимиз сифати ва самарадорлигини ошираяпти. Кунига 250 тагача турли кийим-кечаклар ишлаб тайёрлаяпмиз.

Айни пайтда туман марказида яна бир йирик “ARNASOY GOLG TEX” корхонаси қурилиши жадал олиб борилаяпти. 2019 йилнинг биринчи чорагида фаолият бошлайдиган корхонада бир йўла 654 та янги иш ўрни яратилади.

 Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!