Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида иш ўринлар яратилмоқда
09 ноябрь 2018 г 3 296 Комментарии: 0
Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси ва ёшлар билан биргаликда тикувчилик мажмуасида учрашув ўтказилди.
Қувонарлиси шундаки Арнасой Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежининг тикувчилик йўналиши ўқувчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, ундаги тикув дастгоҳларнинг сўнги ва замонавий русмда эканлигига гувоҳбўлиб, амалиёт ўташи учун ушбу мажмуага ташриф буюриши борасидаги масалаларга атрофлича жавоб олишди.
– Юртимизда биз ёшларнинг муносиб иш билан таъминланишимизга давлат даражасида эътибор берилаётгани эртанги кун учун умид уйғотади, - дейди Диёра Ахмуродова. – айниқса "Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури бўйича тадбиркорликка кенг имкониятлар эшиги очилганлиги бу иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатларининг эртанги иникосидир.
Рустам Нурматов
Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!