» » Жиззахда Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисобот берди

Жиззахда Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисобот берди

15 декабрь 2018 г 2 506 Комментарии: 0

Маълумки, вилоятни босқичма-босқич субвенциядан чиқариш учун маҳаллий бюджетни шакллантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этилишига кўмаклашиш айни пайтдаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Жорий йилда Жиззах вилояти бюджетининг 80 фоизи маҳаллий бюджетдан қопланса, 20 фоизига  субвенция тарзида республика бюджетидан маблағ ажратилади.

2019 йилда эса вилоят бюджетининг 90 фоизи маҳаллий бюджетдан қопланиши назарда тутилган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши айнан шу масалага бағишланиб, унда  вилоят бюджетининг ижро этилиши бўйича 2018 йилнинг  9 ойлик якуни тўғрисидаги  Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Дарвешовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятнинг маҳаллий бюджет даромадлари тушуми прогноз кўрсаткичи ошиғи билан бажарилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  
2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан молия органлари зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли ижро этиш мақсадида молия органлари ходимлари томонидан доимий равишда мониторинглар олиб борилиб, ўтказилган мониторинглар натижасида 2018 йилнинг 9 ойи давомида бюджетга қўшимча 5,9 млрд сўмлик даромад заҳиралари аниқланган.

Маҳаллий бюджетдан маблағларнинг молиялаштирилишини соҳалар кесимида кўриб чиқиб таҳлил этилганда, таълими соҳасига 468,5 млрд.сўм молиялаштирилган, ўзлаштириш кўрсаткичи 98 фоизни ни ташкил этган, иқтисодиёт соҳасидаги харажатлар учун 191,2 млрд.сўм молиялаштирилган, ўзлаштириш кўрсаткичи 237 фоизни ташкил этган.

Капитал қўйилмаларга 48,7 млрд.сўм молиялаштирилган. Жами ижтимоий соҳа харажатлари бўйича 712,5 млрд.сўм маблағ молиялаштирилиб, режага нисбатан 97,6 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, ижтимоий нафақалар учун 63,9 млрд.сўм маблағ тўлиқ қопланган.

Йиғилиш сўнгида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари вилоят бюджетининг ижро этилиши устидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришга келишиб олдилар ва бу борада муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Саида УМАРАЛИЕВА

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!