Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах юридик коллежи талабалари суд мажлиси жараёнлари билан таништирилди

Жиззах юридик коллежи талабалари суд мажлиси жараёнлари билан таништирилди

20 февраль 2019 йил
333
0

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси Р.Орзиқулов томонидан таълимнинг "юриспруденция” йўналиши бўйича бўлажак юридик кадрларга суднинг профессионал иш тажрибаси ва услуби бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда юридик таълимни бевосита юридик амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш ҳамда салоҳиятли, ватанпарвар юридик кадрларни, тайёрлашда суд органлари билан юридик таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, талабаларнинг назарий билимини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан уйғунлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг юридик фаолият бўйича иш ўрганишларини ташкил этиш лозимлигини, бугунги кунда Жиззах юридик коллежининг 3-курс иқтидорли ва фаол талабалари ўқишдан бўш вақтларида суд органларида касбий амалиёт ўтаб келаётганлигини таъкидланди.

Мулоқотда талабалар суднинг вазифалари, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, қонун ва суд олдидаги тенглик хақидаги тушунчалари, тарафларнинг судда иштироки, суд муҳокамаси, тарафларнинг суддаги тортишуви каби тушунчалар суд мажлиси залида талабаларга тушунтирилди ва талабалар бу ҳақидаги қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Талабалар билан суд раиси, судья, девонхона мудири, судья ёрчамчилари хамда архив мудири ўртасида бўлиб ўтган мулоқот бўлажак юристлар билан соҳани етук вакиллари ўртасидаги "мулоқот майдони”га айланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар