» » Жиззахда 1413 та корхона ресурс солиқлари тўловчиси сифатида ҳисобга олинди

Жиззахда 1413 та корхона ресурс солиқлари тўловчиси сифатида ҳисобга олинди

18 февраль 2019 г 2 036 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига мол-мулк солиғини тўловчи юридик шахслар 329 тани, ер солиғини тўловчи юридик шахслар 630 тани, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи корхоналар 83 тани ташкил этган.

2019 йилдан бошлаб ер солиғини тўловчи янги 2 522 та, мулк солиғини тўловчи 2 586 та, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи 1 413 та корхоналар солиқ органларида ҳисобга олинди.

2019 йил 1 февраль ҳолатига вилоят бўйича жами ер солиғини тўловчи 3 152 тадан 3 081 та (97,7%), мулк солиғини тўловчи 2 915 тадан 2 518 та (97,4%), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи 1 496 тадан 821 таси (71,3%) корхоналардан солиқ ҳисоботлари қабул қилиниб олинди.

Қабул қилиб олинган солиқ ҳисоботлари асосида ушбу солиқ турлари бўйича 2019 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси 45,8 млрд.сўмни ташкил этди.

Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!