Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича семинар ўтказилди

Жиззахда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича семинар ўтказилди

16 март 2019 йил
108
0

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишнинг қонуний асосларини билиш ва унга риоя қилиш бугунги куннинг талабларидан бири ҳисобланади.

Шу сабабли Жиззах вилоят ҳокимлигида кенгашлар ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини оширишга қаратилган ўқув семинари ташкил қилинди.

Ушбу ўқув семинарининг мақсади кенгашлар раҳбарлари ва ходимларининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун-моҳиятини билиши, сайлов принципларини ўрганиши, фуқаролар йиғини ўтказиш, барча техник ва тартиб-таомиллар асосида сайловни юқори савияда ташкил этиш масалаларини билиш ҳамда сайловга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларни ўрганишда, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажаришдаги билим ва малакаларини оширишдан иборат.

Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Абдумажид Саттаров бошқариб борди ва кириш сўзи билан очиб берди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати девонининг ташкилий-назорат бўлим мудири ўринбосари Бобоев Абдураҳмон ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувоифлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича ўринбосари Маҳбубов Дилшод иштирок этди.

Маърузаларда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, қонунга киритилган ўзгартиришлар, сайловни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, маҳаллаларда тузилган Ишчи гуруҳлар таркиби ва уларнинг вазифалари, сайловда вакиллик нормалари, бугунги кунда маҳалла раислигига номзодларга қўйилаётган талаблар, сайловни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш билан бир қаторда тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар