» » Жиззахда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланди

Жиззахда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланди

03 апрель 2019 г 1 988 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 апрель куни “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида” ги 133-сонли қарори имзоланди.

Қарор Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,  1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан чиқарилди.

Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин.

vh-133.pdf [898,5 Kb] (cкачиваний: 80)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!