Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахдаги хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши  қандай бўлмоқда?

Жиззахдаги хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши  қандай бўлмоқда?

05 апрель 2019 йил
1 159
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги  “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мавжуд бўшлиқни тўлдириш борасида ўз вақтида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатдир.

Мазкур Фармон билан энг аввало Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган тузилмалари тасдиқланди.    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий–ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари фаолияти самарали йўлга қўйилди.

Оғир ижтимоий аҳволда яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ёлғиз, ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисида”ги Қарорининг ҳаётга тадбиқ этилиши, ўз самарасини кўрсатиб келмоқда.

Ўтган 2018 йилда вилоятимиз бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 488 нафар фуқаролар уй-жой билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

Эндиликда, жойларда ташкил қилинган ижтимоий реаблитация марказларига оилавий зўравонликка учраган хотин-қизлар вақтинчалик яшаб туришлари учун жойлаштирилмоқда.

2019 йилнинг ўтган 3 ойида вилоят маркази, шунингдек 5 та ҳудудий Бахмал, Дўстлик, Зомин ва Пахтакор, Зарбдор туманларида Ижтимоий реаблитация марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Қолган туманларда 2019 йил апрель ойи якунига қадар марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўтган 1-чорак якуни билан реаблитация марказларига турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар сони 53 нафарни ташкил қилди.

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “1146” “Ишонч телефони” 6 ойдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар