» » Жиззахда ногиронлиги бўлган 101 нафар хотин-қизга ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари топширилди

Жиззахда ногиронлиги бўлган 101 нафар хотин-қизга ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари топширилди

13 апрель 2019 г 2 398 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида турмуш шароити оғир ва имконияти чекланган хотин-қизларнинг 59 нафарига ногиронлик аравачаси, 42 нафарига эшитиш мосламаси топширилди. 

Вилоят марказидаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган хайрия тадбирида мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
—Қизим Шаҳноза 19 ёшда, - дейди зарбдорлик Олтиной Тошбекова. – I гуруҳ ногирони. Шу чоққача ногиронлик аравачиси йўқлиги боис бирор жойга чиқишга қийналардик. Бугун берилган ногиронлик аравачаси мушкулимизни осон қилади. Шу биргина мадад ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди.
5.JPG
13.JPG
16.JPG
Жамшид Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!