Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фототанқид: Жиззах шаҳридаги истироҳат боғлари мавсумга тайёрми?

Фототанқид: Жиззах шаҳридаги истироҳат боғлари мавсумга тайёрми?

14 май 2019 йил
1 877
0

Ҳадемай мактабларда ўқув йили ҳамниҳоясига етиб болалар ёзги таътилга чиқишади.

Бугун Жиззах шаҳридаги истироҳат боғлари мавсумга тайёрми? Узоққа бормайлик шаҳар марказидаги «Истиқлол» болалар дам олиш масканида бўлиб бу борада қандай ишлар амалга оширилганлигини кўздан кечирайлик.

Тан олиш керак, сўнгги икки йилда мазкур боғда аттракционлар сони бирмунча кўпайди. Бу эса боққа ташриф буюрувчилар сони ортишига сабаб бўлди. Шу билан бирга сифатсиз аттракционлар келтириб ўрнатилганини ҳам кўриш мумкин. Бу эса бирон бир бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш эҳтимолини оширмай қолмайди. Шу сабабли мана бундай ҳаёт учун хавфли бўлган аттракционларни болажонларимиз учун таклиф эта оламизми?

«Истиқлол» болалар дам олиш масканининг йўлаклари алоҳида изоҳга муҳтож!

Истироҳат боғидаги «Ҳайвонот боғи» ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Антисанитар ҳолатда катаклар ичидаги (аслида ташриф буюрган болаларни кўзини қувнатиш учун келтирилган) лекин кўрганда кишини қўрқитадиган, силласи қуриган ҳайвонларни кўриб бу «ҳайвонот боғими,ёки ҳайвонларни хўрлаш марказими?» деган ҳақли савол туғилади.

Оилавий дам олиш учун ташриф буюрувчилар турли чиқиндилардан таралаётган бадбўй ҳид тозалик масаласига қандай баҳо беришини ушбу фотосуратларимиз орқали тасаввур қилишингиз қийин эмас.

Мақсадимиз айбдор излаш эмас, балки шаҳримиз кўркига кўрк қўшувчи, болажонларимизни хайратга соладиган аттракционлари бор, майдончалари тоза ва озода, турли шоу дастурлар билан келганларни ўзига жалб қилувчи истироҳат боғини кўришдир.

Токи ота-оналар фарзандларини олиб катта шаҳарларга кетмасин. Ўзимизда ҳам шундай имкониятлар бўлатуриб шароит яратмасликни қандай изоҳлаш мумкин?

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар