Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фототанқид: “Табассум” бу йил болажонларга табассум улаша олмайди(ми)?

Фототанқид: “Табассум” бу йил болажонларга табассум улаша олмайди(ми)?

20 май 2019 йил
188
0

Фориш тумани тоғлари бағридаги хушманзара табиат қўйнида “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига қарашли “Табассум” болалар оромгоҳи жойлашган.

Номига номуносиб бу оромгоҳда ўқувчиларнинг ёзги дам олиш кунларига қисқа вақт қолган бўлса-да, мавсумга тайёргарлик ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Оромгоҳда ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт майдончалари, бассейн талаб даражасида жиҳозланмаган. Том қисмидан ўтган чакка туфайли кўрпа-матраслар яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ошхона санитария талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Ўзини оромгоҳ қоровулиман, деб таништирган Юсуф Махмуров ҳамда оромгоҳнинг хўжалик мудираси Матлуба Одилованинг таъкидлашича, бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлардан мутасадди раҳбарлар келиб кетган. Аммо сансалорликлар туфайли тузатиш ишлари орқага сурилмоқда.

Мамлакатимизда ёшлар учун барча шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда бундай бепарволик ва сансоларликни қандай тушуниш мумкин?

Бугунгача бажарилмаган иш шошилинч равишда амалга оширилса, суръат ҳам, сифат ҳам талаб даражасида бўлишига ким кафолат беради?

 Жамшид ЁРБЕКОВ 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар