» » Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида судьялар тадбиркорлар билан учрашдилар

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида судьялар тадбиркорлар билан учрашдилар

02 август 2019 г 1 344 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида вилоят жиноят ишлари, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раисларининг тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилди.

Сир эмаски, сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, бизнесни юритишнинг қулай муҳитини яратишга қаратилган тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари энг биринчи эътиборини халқ билан яқиндан мулоқот қилишга, уларнинг дарду-ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш тизимини яратишга қаратдилар.

Бу иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш масаласи Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бирига айлагани бежиз эмас.

Шунга қарамай, тадбиркорларнинг мурожаатларини самарали ва профессионал тарзда кўриб чиқиш тизимида афсуски оқсоқликлар мавжуд эди.

Айрим масъул идоралар мурожаатларни кўриб чиқар экан, қонунчиликдаги камчиликлар ёки ўзаро зиддиятлар туфайли уларни қаноатлантиришнинг имкони йўқлигини англасада, ушбу муаммоларнинг туб моҳиятини ўрганиш ва бартараф этишга ҳаракат қилмасди.

Таъбир жоиз бўлсада тадбиркорларимиз нотўғри қонунчиликнинг ёки нотўғри ҳуқуқни қўллаш амалиётининг қурбони бўлиб қолаётган эдилар.

Ана шу мақсадда, тадбиркорларнинг мурожаатларини яқиндан кўриб чиқиш, уларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва энг асосийси тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи қонунчиликда зиддиятларни бартараф этиб боришнинг мақбул механизмини яратиш мақсадида, судяьлар жойларда тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

Жиззах шаҳар солиқ инспекциясида ўтказилган мазкур тадбирда тадбиркорларни муаммоларини ўрганиб бориш, улар фаолиятини ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган жиҳатларга йўл қўйилмаслиги борасида мутахассисларнинг кўрсатмалари тингланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

                                     Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!