» » Фориш туман маданият маркази биносини таъмирлаш ишларига киришилди

Фориш туман маданият маркази биносини таъмирлаш ишларига киришилди

16 август 2019 г 1 753 Комментарии: 0

Фориш туман маданият маркази биноси ўтган асрнинг 70-йилларида бунёд этилган бўлиб, неча йиллаб таъмирланмагани боис кўримсиз ҳолга келиб қолганди.

«Обод марказ» дастури доирасида туман маданият маркази биносини капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Маданият маркази биносини таъмирлаш ишлари икки босқичга мўлжалланган бўлиб, биринчи босқич ишларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Маданият маркази биносини таъмирлаш билан бирга тўлиқ замонавий жиҳозлар билан таъминланади.

Рашид КАРИМОВ.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!