Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Илғор ҳудудга муносиб бўлайлик
26 март 2019 г 2 115 Комментарии: 0
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 30-31 январида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Мирзачўл тумани маркази сингари барча туман марказларини обод қилиш топшириғи берилганди.
Бу борада Фориш туман марказини ободонлаштириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиш бошлаб юборилди.
Туман марказидаги 21 та кўп қаватли уйлар ўтган асрнинг саксонинчи йилларида бунёд этилган ва ўтган ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида бирор марта ҳам таъмирланмаган эди.
Айни кунда «Ўзбекистон» маҳалласидаги ушбу 21 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Уйларнинг том қисмидаги эскирган шиферлар олиб ташланиб, тунука черипицалар қоқиш билан бирга фасад қисмини таъмирлаш ишлари ҳам олиб бориляпти. Барча кўп қаватли уйлар ичимлик сув билан таъминланиб, канализация тизимига уланади.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!