» » Жиззахда ўтган ҳашарда давлат хизматлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар марказлар ходимлари фаоллик кўрсатдилар

Жиззахда ўтган ҳашарда давлат хизматлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар марказлар ходимлари фаоллик кўрсатдилар

17 август 2019 г 1 696 Комментарии: 0

Ҳашар – халқимизнинг азалий анъаналаридан бўлиб, умумжамоавий масалаларни ҳал қилиш, яъни, маҳалла-кўй, яшаш ва иш жойимиз озодалигини таъминлаш, қолаверса қариялар, ёрдамга муҳтожлар, беморларнинг ҳолидан хабар олиб туриш каби хайрли эзгу амалларни ўзида ифода этади.

Бу галги умумхалқ ҳашарининг гашти, файзи ўзгача. Зеро, халқимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда ҳашар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Вилоят адлия ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги 
Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ҳам эрта тонгдан ҳамжиҳатликда ободончилик ишларига киришди.

 Ҳашар кунида Адлия бошқармаси биноси ва унга туташ ҳудудлардаги майдонларни ободонлаштириш ва тозалаш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш ишлари амалга оширилди.

– Умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ўтмоқда, – дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров.– Ҳашар доирасида бошқармамиз атрофи бегона ўт ва турли чиқиндиларда тозаланмоқда. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда. Биз ҳам ҳукуматимиз қарорига асосан ўтказилаётган ушбу ҳашарда фаоллик кўрсатиб, мамлакатимиз, шаҳримиз ободончилигига ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан мамнунмиз. Касбдошлар билан ҳашарни кўнгилдагидек ўтказиб, мустақиллик байрамини муносиб кутиб олмоқчимиз.

Давлат хизматлари агентлиги

Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!