» » Жиззахда куз-қиш  мавсумига  тараддуд  қандай  бўлмоқда?

Жиззахда куз-қиш  мавсумига  тараддуд  қандай  бўлмоқда?

05 октябрь 2019 г 1 807 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019 – 2020 йил куз – қиш даврида барқарор  ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотлар биноларини куз – қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Маълумки, ушбу мавсумда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, об – ҳавонинг  кескин совиши атижасида иссиқликка бўлган  талаб ошади. Бу ёнғинлар рўй бериш эҳтимолини ўз – ўзидан кўпайтиради.

Шу  сабабли соҳа ходимлари аҳоли ўртасида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган тарғибот – ташвиқот ишари кучайтиришлари зарур.

Айни пайтда фўқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хусусий уй – жой мулкдорлар ширкатлари ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган.

Ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида иқтисодиёт тармоқлари 2019 – 2020 йил куз – қиш даврида барқарор ишлашга тайёрланмоқда. Уй – жойлар, бино  ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш мақсадида бу ишларга 141 нафар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб этилди.

Ҳозиргача 10 та хусусий уй – жой мулкдорлар ширкатлари ва 28 та маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилиб, 132 та кўп қаватли уйлар текширувдан ўтказилди.

Мавжуд 57 та чордоқ ҳамда 51 та ертўлаларнинг хавфсизлиги таъминлашди. Шунингдек, маҳаллалардаги аҳоли турар жойларда олиб борилган профилактик тадбирлар давомида ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлил асосида 12445 та аҳоли турар жойларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ўтказилган ўрганиб ва текширувлар давомида жами 126 та камчилик аниқланди. 124 та (98,4 фоиз) камчилик тадбирлар давомида бартараф этилди.

Кўп қаватли уйларда олиб борилган ёнғинга қарши профилактик тадбирлари давомида 8 маротаба қўлбола сақлагичлардан фойдаланиш, 2 маротаба эвакуация йўларининг тўсиб қўйилиши, 2 маротаба ертўлаларда ва 2 маратоба чордоқларда меъёридан ортиқча ёнувчи маҳсулотлар сақлаш, 16 жойда носоз дудбуронлардан фойдаланиш, 8 та ерда газ таъминотига ностандарт шланглар орқали уланиш ва бошқа камчиликлар аниқланиб, тегишли идора вакиллари билан  ҳамкорликда бартараф этилди.

Шунингдек, 48 та носоз, ностандарт электр ускуна ва агрегатларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган 23 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

Аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ечимини топмаётган муаммолар бўйича вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлигларига ҳамда тегишли идораларга 20 маротаба ахборотнома, маълумотнома ва  тақдимномалар киритлди.

Ёнғин келиб чиқишга сабаб бўлувчи  жиддий камчиликлар 12  маротоба жамоатчилик муҳокамаси қўйилиб, амалга оширилиши лозим булган чора - тадбирлар белгилаб олинди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма – уй юриб йўли билан 8  минг 144 та хонадонда истиқомат қилувчи фуқаролар орасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Давлат тасарруфидаги 28 та ижтимоий соҳа объектларида текширув ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган камчиликлар бўйича давлат ёнғин назоратининг баённомалари тузилди. Аниқланган камчиликларнинг 63 фоизи тузатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!