» » Демократик сайловларни ёшлар орасида  тарғиб этиш долзарб вазифа

Демократик сайловларни ёшлар орасида  тарғиб этиш долзарб вазифа

07 октябрь 2019 г 1 760 Комментарии: 0

Демократик ҳуқуқий давлат ва одил фуқаролик жамияти барпо этар эканмиз, жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар демократик ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири эканлигини, мазкур сайловларнинг нақадар аҳамияти катталигини кенг ёшлар оммасига тушунтиришимиз, тарғиб қилишимиз лозим.

Оддий қилиб айтганда “сайлов” сўзининг моҳияти шундаки, халқнинг ўз вакиллари орқали давлат ҳокимияти ва бошқарувида иштирок этадишидир. Мазкур вакиллар аҳоли орасидан обрў эътиборга эга, тажрибали, дунёқараши кенг, ташаббускор, маъсулиятни ҳис қила оладиган, ишбилармон инсонлар орасидан муносиби сайланишини тақозо этади. Сайланаётган вакилларни уларнинг фаолиятини кенгроқ ўрганиб, онгли равишда, ишонч билан сайлаш мақсадга мувофиқдир.

Сайлов жараёнларида ёшларнинг иштирок этиши мустақилликнинг илк кунлариданоқ тизимли равишла белгилаб олинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 117-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Шунингдек, мамлакатимизнинг сайловга оид қонун ҳужжатларида, ҳар бир сайловчи бир овозга эгалиги, Ўзбекистон Республикасининг сайлов кунигача 25 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, 21 ёшга тўлган фуқаролари маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги сайлов жараёнидаги ёш белгиланганини кузатишимиз мумкин.

Сайловолди ташвиқоти жараёнида партияларнинг кўплаб муаммоларни кўтариб чиқишига одатий ҳол, деб қараймиз. Чунки улар бу муаммолар замирида аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади. Бу муаммолар ва уларнинг ечимлари, амалга ошириш механизмлари партияларнинг дастурида ўз аксини топади. Бугунги кунда барча партияларнинг “Ёшлар қаноти” ташкил этилган. Мазкур қанотлар партия дастуридаги устувор вазифаларни ёшлар орасида тарғиб этиши, айниқса биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшлар учун сайловларинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ва тарғиботини олиб боришлари аҳоли ва ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятнинг ва дунёқарашнинг шаклланишига, балки мамлакатимиз сайлов қонунчилигининг асосий қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга, мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида қарашига, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида фаол иштирок этишга ундайди.

Шу билан биргаликда етакчи олимлар, экспертлар ва амалиётчи ходимлар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг республика ва маҳаллий матбуотда, радио ва телевидениеда чиқишлари ёшлар орасида сайловга даҳлдорлик ҳиссини орттиради.

Мазкур йўналишда барчамиз ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, шахс ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва жамият ҳаётига даҳлдорлик хиссини шакллантириш мақсадида, ёшлар орасида сайлов тарғиботини олиб боришимиз зарур.

Ҳулоса қилиб шуни айтиш керакки, юксак ҳуқуқий маданият соҳиби бўлган ёшларгина атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмайди. Улар доимо жамиятнинг мустақил фикрловчи аъзоси бўлиб қолади ва ҳар сония олдинга интилади. Жамиятнинг бу каби аъзолари мамлакат Конституцияси ва Қонунларида белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишларда шахсан иштирок этиш маъсулиятини ўз зиммасига олишдан чўчимайдилар. Бир сўз билан айтганда, демократик сайловлар давомида ўзининг фаол фуқаролик позициясини намоён этадилар.

Наргиза Бобобекова

Хамид Олимжон ва Зулфия мактаб интернати

ҳуқуқ фани ўқиитувчиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!