Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах шаҳар “Марказий” деҳқон бозорида cайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Жиззах шаҳар “Марказий” деҳқон бозорида cайёр давлат хизматлари кўрсатилди

12 ноябрь 2019 йил
755
0

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозорида сайёр давлат хизматлари кўрсатишди.

Ушбу маскан ҳафтанинг 6 куни давомида ташриф буюрувчилар сони жиҳатидан энг гавжум бўладиган бозор саналади. Ҳаттоки қўшни туманлар Ш.Рашидов, Ғаллаорол, Бахмал, Зарбдор, Зоминдан келадиган фуқаролар ҳам ҳафтанинг душанба ва шанба кунлари оралиғида ушбу бозордан турли маҳсулотларни ҳарид қилиб қайтишади.

Бозорнинг ушбу хусусиятини инобатга олган ДХА Жиззах вилоят бошқармаси шу ерда давлат хизматлари кўрсатишни лозим топди. Ушбу сайёр тадбирда бошқармага қарашли мобил автобусда турли хизматлар кўрсатиш билан бирга, аҳолига ҳуқуқий тушунчалар ҳам берилди.

- Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тиклаш,  аҳоли хонадонларидаги ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунчалар бердик, - дейди Ш.Рашидов туман ДХМ бўлим бошлиғи Умид Қоплонов. – Шу билан бирга фуқароларга кўрсатилаётган 130 дан ортиқ давлат хизматлари ҳақида буклет ва флаерлар тарқатилди.

Саидқосим Саидмирзаев Жиззах  шаҳар давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, барча хизматлар битта жойда жамланганидан мамнун эканлигини яширмади.

- Яқинда Давлат хизматлари марказига ишим тушган эди, - дейди С.Саидмирзаев. -  Ҳовлимизда қўшимча қурилишлар учун ҳужжатлар зарур эди. Талаб қилинган ҳужжатларни топширганимиздан сўнг тез ва осон ҳал қилиб беришган. Ҳақиқатдан ҳам халқимиз учун қулайликлар яратилган. Илгари кўп сарсон бўлар эдик. Ҳозир эса ишимиз битта жойда битаётганлигидан миннатдормиз.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида аҳолига 14 мингдан ортиқ мана шундай сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Узоқ манзилларни кўзлаган сайёр автобус эса манзилни яқин қилишга, одамларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар