» » Жиззах: “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси кўтаринкилик билан ўтди

Жиззах: “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси кўтаринкилик билан ўтди

16 декабрь 2019 г 1 114 Комментарии: 0

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам катта кўтаринкилик билан ўтди.

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси асосий тадбирлари ўтадиган Жиззах шаҳрининг байрамона безатилган Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, Мустақиллик майдони тадбирда иштирок этиш учун чиққан кишилар билан гавжум бўлди. Майдонга, марказий кўчаларга аҳоли гавжум жойларга ўрнатилган катта LEB экранлар орқали узлуксиз намойиш этилган сайловга оид роликларда бу галги сайлов янгиликлари ва тайёргарлик жараёни ҳақида кўп нарса билиб олиш мумкин.

–Сайловлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро сайлов стандартлари асосида юқори савияда ўтказилишига 2019 йил 25 июнда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси асоси бўлиб хизмат қилаётир, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳусан Абдуниязов. –Ушбу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам сайловчиларнинг фаоллигини янада ошириш эди.

– Жорий йил 22 декабрь куни ўтадиган сайловлар менинг ҳаётимда энг унутилмас воқеалардан бири бўлиб қолади, – дейди Жиззах юридик коллежи ўқувчиси Шарофат Ҳасанова. – Чунки шу куни мен илк бор сайловда иштирок этаман. Шунчаки иштирок этиб қолмасдан ўзим танлаган партиянинг номзодига овоз бераман. Бу жуда масъулиятли эканлигини биламан. Чунки ҳар бир сайловчининг овози эртанги кунда давлатимиз қандай ривожланишини белгилаб беради.

Акция доирасида ўқувчи ва талабалар ўртасида “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси доирасидаги тадбирлар вилоят туманларида ҳам бўлиб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!