Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Хотира” майдонида Афғонистоннинг жанг майдонларида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашганлар жам бўлди

“Хотира” майдонида Афғонистоннинг жанг майдонларида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашганлар жам бўлди

15 февраль 2020 йил
226
0

Бугун 15 февраль собиқ совет аскарларининг афғон ҳудудидан олиб чиқиб кетилганига 31 йил бўлди. Афғон урушидан тирик қайтганлар бугун орамизда кўп эмас. Улар тинчлик неъматини қадрлайдиган инсонлар.

1979-1989 йиллар давомида афғон юртига минглаб ватандошларимиз ҳарбий хизматга ва меҳнатга сафарбар этилган. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудидан ҳарбийлар, милиция, махсус хизматлар ва фуқаролар меҳнат отрядларини ҳисобга олган ҳолда 850 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Хусусан, жангларда Жиззахдан 1956 нафар йигитлар иштирок этди, 35 нафар жангчилар жанг майдонларида ҳалок бўлишди.

Президентимизнинг қарори билан “Хотира” майдонида Афғонистондаги жанг майдонларида диний экстремизм ва терроризмга қарши жангларда ҳалок бўлган 36 нафар ва 6 нафар мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган йигитларимизнинг номи хотира китобига киритилиб абадийлаштирилди.

Шунингдек, жангларда ногирон бўлиб қолган фахрийларимизга турли имтиёзлар берилиб, ногиронлик аравачалари ва моддий ёрдам пуллари бериб келинмоқда.

Мазкур сана муносабати билан "Хотира" боғида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб йиғилганларни байрам билан табркилади. 

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар