Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятидаги агрокластер қандай қилиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватламоқда

Жиззах вилоятидаги агрокластер қандай қилиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватламоқда

01 апрель 2020 йил
713
0

Жиззах вилоятида пандемия шароитида айниқса муҳим бўлган чекловларни инобатга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш ишлари давом этмоқда. Бунинг учун немис қишлоқ хўжалик техникаси импорт қилинмоқда, суғориладиган ерлар майдонлари кенгайтирилмоқда ва маҳаллий моллар зотдорлигини ошириш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон март ойи ўрталарида барча йўналишлар бўйича халқаро йўловчи ташишни вақтинча тўхтатди. Бутун дунё: АҚШ, Европа иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари  бўйлаб чегаралар ёпилмоқда. Тақиқлар ваҳимали кайфиятларга олиб келмоқда. Аҳоли агар юк ташишлар ҳам тақиқланадиган бўлса, озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келишдан хавфсирамоқда.

Пандемия шароитларида мамлакатнинг ички ресурслари муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини бажариш учун 2019 йилда Жиззах вилоятида Jizzaxorganicагросаноат кластери ташкил этилди. У гўшт ва сут маҳсулотлари, ўсимликшунослик  ва зотдор чорвачилик билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерига умумий инвестициялар суммаси 150млн АҚШ долларини ташкил этади.

«Кластер ҳудудида экиш ишлари давом этмоқда ва ерларни суғориш тизими тикланмоқда. Экиш айланмасига 1,5 минг гектар ерни қайтардик, яна 2,4 минг гектарга тенг ерларозуқа экинлари учун қайта тикланади.Бунинг учун компания 8 млн АҚШ долларига тенг немис қишлоқ хўжалик техникасини импорт қилди ва уни экиш ишлари якунига қадар етказиб бериш учун яна 1,7 млн АҚШ долларли шартнома тузди.

Она моллар подасини бўрдоқига боқиш давом этмоқда, ҳайвонлар Дания, Чехия ва Германиядан олиб келинган. Сентябрда яна 5000 та қорамол АҚШ, Европа ва Россиядан келтирилиши кутилмоқда.  Охирги уч ойда биз 63 та бузоқчанинг туғилишига эришдик, апрель-май ойларида эса 270та янги бузоқчанинг дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳаракатлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, бу ҳозирги юзага келган вазиятда айниқса муҳимдир», — дея, корхонада олиб борилаётган ишларга Jizzax organic директори Хикматилла  Каримов изоҳ берди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра Ўзбекистонда 2019 йилда 2,7 млн тонна гўшт (2018 йилга нисбатан +1,4%) ва 10,7 млн тонна сут (2018 йилга нисбатан +2,3%) ишлаб чиқарилди. Шу билан бирга маҳаллий компаниялар ҳозирча бозор эҳтиёжларини бутунлай қопламайди. Гўшт ва озиқ-овқат субмаҳсулотлари импорти ҳажми 2019 йилда ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан  1,2 мартага ўсди ва 39,8 млн АҚШ долларини ташкил этди.

2019 йилда ташкил этилган Jizzax organic йилига 1500 тонна премиал мармар мол гўшти ишлаб чиқариш, шунингдек сифатли генофондга эга молларни кўпайтириш ва маҳаллий фермерларга сотиш йўли билан мамлакатимиз чорвачилик хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига эга. Ўзбекистон хориждан маҳсулот етказиб берилишига қарам бўлиб қолмаслиги учун Жиззах қишлоқ хўжалик кластери озуқа экинлари уруғини яратиш устида ишламоқда.

Компания, шунингдек, апрель ойида ватанимиз чорва моллари зотдорлигини ошириш учун юзта маҳаллий сигирни эмбрионал уруғлантириш бўйича тажриба ўтказишни режалаштирмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар