Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда тадбирлар самарадорлиги ошмоқда

Жиззахда тадбирлар самарадорлиги ошмоқда

14 июль 2018 йил
426
0

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши томонидан «Маҳаллаларда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни самарадорлигини ошириш мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда хотин-қизларқўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, фаоллар, фуқаролар йиғини кенгаши, жамоатчилик комиссиялари аъзолари ва тузилмалар раҳбарлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва маънавий-маърифий соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Шавкат Эшонқулов, туман бош имом хатиби Рустам Нишонов, туман халқтаълими бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосариҚаҳҳор Сирлиев ва бошқалар сўзга чиқиб, «Оила – маҳалла – таълим муассасаси»ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар беришиб, тегишли жавоблар олдилар.

Зебо ТУРУШЕВА,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган фаолиятини

мувофиқлаштирш кенгаши раисининг диний,

маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар