» » Жиззахда туйларни ихчамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жиззахда туйларни ихчамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

10 июль 2018 г 3 169 Комментарии: 0

Халқимиз қадимдан тўй ва маросимларни қариндош-уруғ, жамоатчилик иштирокида ўтказиб келади.

Аммо аждодлардан бизгача етиб келган бу тўй маросимлар қадрият ҳисоблансада, айрим жойларда мен сендан кам эмасман нақлда дабдабабозлик ортида ортиқча исрофгарчиликларни кўпам илғайвермаймиз.

Бу каби дабдабабозликка чек қўйиш, аҳоли ўртасида исровгарчиликнинг олдини олиш мақсадида Арнасой туманидаги ҳам бир маҳаллаларда фуқаролари йиғинларида азалдан миллатимизга хос бўлган меҳр-мурувватлик, камтаринлик, саховатпешалик каби умуминсоний қадриятларга таянган холда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда самарали ишлар йўлга қўйилмоқда.

– Тўй ва турли маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабозлик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тежамкорлик билан ўтказишга қаратилган тизим яратилиши айни муддао бўлди,- дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Нурматов – Фармон талабларидан келиб чиққан холда туманимиздаги барча фуқаролар ўзини ўзи бошқариш оргонларида "Тўй ва маросимлар комиссиялари” фаолияти ташкил этилиб, уларга услубий амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлими, Арнасой туман Хотин қизлар қўмитаси ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари ҳамкорликда тўй-ҳашамлар оилавий тантаналар, маъракаларни тартибга солиш ишларини янада кучайтириш хақида чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, унга биноан жойларда тарғибот-ташвиқот ва тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар орасида тўйлар ҳамда маракаларда исрофгарчиликларга йўл қўймасликнинг маънавий-ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини тушинтириш ишлари, тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни тартибли ва кам чиқим тарзда, ортиқча дабдабасиз ўтказиш бўйича қатор семинар, учрашувлар, давра сухбатлари ўтказилиниб келинмоқда.

Жумладан, Арнасой тумандаги 465 нафар янги оила остонасида турганлардан 367 нафар янги оилалар орасида "Репродуктив саломатликни яхшилаш”, "Соғлом оила қуриш”, "Соғлом фарзандни дунёга келтириш масалалари” бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб 13 та маҳалла, 21 та мактаб, 3 та коллеж ҳамда 2 та корхоналарда "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг афзаллиги”, "Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш” мавзуларида очиқ мулоқот орқали тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Рўзигул Муродова Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича Арнасой туман Кенгаши раисининг

Диний – мараърифий масалалари бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!