Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари холидан хабар олди

Жиззах вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари холидан хабар олди

09 май 2020 йил
720
0

Бугун мамлакатимизда буюк тарихий сана, яъни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонилган куннинг 75 йиллиги нишонланмоқда.

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Уларнинг сафида 39620 нафар Жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қушишди.

Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 26 нафари ва  758 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари Жиззах шаҳрида умургузаронлик қилаётган Юнус Турсунов, Холмат Шарипов ҳамда Шароф Рашидов туманидан қарийб 100 ёшни қарши олаётган  Мамашариф  Содиқовлар холидан хабар олди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттириб эсдалик совғаларини топширди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 мартдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонда белгилаб берилган вазифалар асосида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ҳозирда вилоятимизда умргузаронлик қилаётган 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тантанали тарзда Юртбошимизни табриклари, бир марталик ўн миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, 60 нафар меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони ҳамда Россия федерацияси томонидан “75 лет Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 гг.” эсдалик юбилей медали  меҳнат фронти фахрийларига топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар