Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ “САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ДОИРАСИДА 200 ТА ОИЛАГА ЁРДАМ КЎРСАТДИ

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ “САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ДОИРАСИДА 200 ТА ОИЛАГА ЁРДАМ КЎРСАТДИ

13 май 2020 йил
599
0

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-оқибат, саҳоват ва қадр-қиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.
Мазкур ташаббусни кўпчилик тадбиркорлар қатори BMB Trade Group компанияси ҳам қўллаб - қувватлади.
BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов Халқаро пресс-клуб йиғилишида: “Президентимиз томонидан “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусларини айнан биз тадбиркорлар қўллаб-қувватлашимиз шарт” – деган эди.
Мазкур гапларнинг амалий ифодаси сифатида жорий йилнинг 9-10 май кунлари BMB Trade Group компанияси маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ўз жамоаси билан Жиззах вилоятининг Aрнасой ва Шароф Рашидов туманларида истиқомат қилувчи 100 тадан энг эхтиёжманд оилаларга, жами 200 та оилага эзгу мақсад йўлида манзилли ёрдам кўрсатди.
Ҳар бир оилага BMB Trade Group компанияси жаъми 50 кг ҳажмида – бир қоп ун, ёғ, тухум, гуруч, макарон, пиёз, картошка, сабзи, чой ва шакар каби озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Шароф Рашидов туманида жойга чиқиб вазият ўрганилганда энг ночор ва эҳтиёжманд аҳволда бўлган 5 нафар оилалар аниқланиб, мазкур оилалар компаниянинг доимий ҳомийлигига олинди.
BMB Trade Group компанияси Давлат Раҳбаримиз ҳайрли ишларини қўллаб-қувватлаб ва ушбу оғир даврда халқимизга кўмакдош бўлиб, жойларда камбағалчиликни қисқартиришда ўз ҳиссасини қўшиб боришни режалаштирмоқда ва келажакда ўз ҳомийлик ишларини давом эттиради.
Компаниянинг навбатдаги "Саҳоват ва кўмак" карвони Бахмал тумани ва Жиззах шаҳрига йўл олади.
BMB Trade Group Ахборот ҳизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар