» » Жиззахда ходимларнинг ишга жойлашиши ҳамда компенсация тўловлари масалалари ҳал қилинмоқда

Жиззахда ходимларнинг ишга жойлашиши ҳамда компенсация тўловлари масалалари ҳал қилинмоқда

04 август 2020 г 1 113 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 04 август куни “Telegram” ижтимоий тармоқларида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоят бошқармалари ходимлари номидан Бюро органларида штатлар қисқарганлиги сабабли, янги иш ўринларига жойлашиш муаммо бўлаётганлиги ҳамда таътил, моддий ёрдам ва компенсация пулларини олишдан умид қилишаётганлиги тўғрисида хабарлар жойлаштирилган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 июнь куни Президентнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини таколмиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан тегишли ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнати кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилган.
Мазкур Фармоннинг 4-бандида “Электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади” деб белгиланган бўлиб, ҳозирда Бюро раҳбарияти ҳамда номлари қайд этилган таъминотчи корхоналар томонидан ўзаро ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоят бошқармаларида хизмат қилган бир қанча ходимларнинг ишга жойлашиши таъминланди.
Ҳудди шундай, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнати кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ва иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши ҳақида тушунтириш бериб келинмоқда.
Бундан ташқари, Меҳнат Кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиш чоралари кўрилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан тегишли ходимларни таъминотчи корхоналар ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!