Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Расмий муносабат: Мурожаатчи ўз важларини кўрмасликни сўраган
24 июль 2020 г 1 160 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 23 июль куни “Telegram” Ижтимоий тармоқларида “Қўполлиги учун шикоят қилсам, карантин пайти етиб келинг деб хат юборибди” номли хабар юзасидан.
Хабарда мурожаатчи Жиззах вилояти, Дўстлик туманида яшовчи Махмуд Тугалов Бюро ходимининг қўполлиги ҳақида шикоят қилганида, карантин вазиятга қарамасдан, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармасига етиб келишни сўраб хат юборганлигини ва хатда “Шароф” сўзи “Шароб” шаклида нотўғри ёзилганлигини маълум қилган.
Ўрганишда, фуқаро М.Тугалов Мажбурий ижро бюроси “Ишонч телефони”га 15.07.2020 йилда мурожаат қилиб, унда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси Ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ходими Ҳ.Исматов уни сансираганлиги учун чора кўришни сўраганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаро М.Тугаловнинг мурожаатида кўрсатилган телефон рақамига бир неча маротаба қўнғироқ қилинган ва у жавоб бермаган. Сўнг 2020 йил 16 ва 17 июль кунлари унинг яшаш манзили ва иш жойи Дўстлик туман Электр тармоқлари корхонасига борилганида уни топишнинг имкони бўлмаган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан мурожаат қилувчи йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш имкони йўқлиги учун мурожаатчи М.Тугаловга 2020 йил 20, 21, 22 июль кунларига чақирув қоғозлари юборилган.
Бундан ташқари, М.Тугалов Бюронинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, операторга яшаш манзилида кўча номини айнан “ШАРОБ Надиров” деб бир неча айтганлиги сабабли, мурожаатчи манзили шу тарзда киритилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда, фуқаро М.Тугалов 2020 йил 23 июль куни илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси Ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ходими Ҳ.Исматовнинг уяли телефонига қўнғироқ қилиб, сансираб мурожаат қилганлигини, Ҳ.Исматов ундан сансирамасдан мурожаат қилишини сўраганлиги учун МИБнинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб Ҳ.Исматовга чора кўришни сўраганлигини, Ҳ.Исматов унга қўпол муомалада бўлмаганлиги ва тўғри тушунча берганлигини, шу сабабли мурожаатини кўрмасдан тугатишни билдирган.
Мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!