» » Жиззахда қатағон бўлган инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Хотира китоби нашр этилади

Жиззахда қатағон бўлган инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Хотира китоби нашр этилади

17 октябрь 2020 г 1 078 Комментарии: 0

Вилоят Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида “Инсон-азиз, хотира-муқаддас” шиори остида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бўйича вилоят Маънавият ва маърифат  маркази раҳбари И.Умарова ва институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори С.Назарқосимов фармойиш ижросини таъминлаш ва унинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Фармойишдан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Жиззах вилоятидан қатағон бўлган инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш ва руҳини шод этиш мақсадида Хотира китоби нашр этиш белгилаб олинди.

Музейга ташрифчиларнинг сафини кенгайтириш ва уларда ватан туйғуси, ифтихорини уйғотиш борасида таклифлар берилди.

Конференцияда Тарих факулътети декани доцент А.Пардаев ва музей директори Б.Эргашевалар ҳам фармойишнинг қатағон бўлган юртдошларимизниг номларини ёд этиш ва абадийлаштиришда уларнинг қариндошларини топиб, улар билан суҳбатлар уюштириб, оғзаки тарихни ривожлантириш ва суҳбат жараёнини видеоролик қилиб ишлаш кераклиги айтилди. 

Вилоят Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!