» » Бахмал туманидаги “Хотира майдони”да олиб борилаётган қурилиш ишлари юзасидан туман ҳокимлигининг расмий муносабати

Бахмал туманидаги “Хотира майдони”да олиб борилаётган қурилиш ишлари юзасидан туман ҳокимлигининг расмий муносабати

27 август 2020 г 1 517 Комментарии: 0

Бахмал тумани "Гулбулоқ" ҚФЙ худудида яшовчи фуқароларнинг “Гулбулоқ ҚФЙ марказий қўрғонида жойлашган иккинчи жаҳон уришида ҳалок бўлган уруш қатнашчилари “Хотира майдони”да Бунёдкор МФЙ худудида яшовчи фуқаро Кенжаев Илхом томонидан савдо дўкони биноси қурилиш ишларини олиб бораётганлигидан норозилиги ҳақида”ги видео мурожаати туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Қулжанов, Х.Хўжамуратов, туман қурилиш бўлими бошлиғи Ш.Бободўстов, “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида шу нарсалар маълум бўлдики,  "Гулбулоқ" ҚФЙ Марказий қўрғонидан туман ҳокимининг 2015 йил 12 февралдаги 212-сонли қарори асосида фуқаро Кенжаев Илхомга “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бинолари қурилиши учун 187,0 м2 ер майдони ажратиб берилганлиги;

- ажратиб берилган ер майдони “Қишлоқ қурилишлойиҳа” МЧЖнинг 2014 йил 18 ноябрдаги №11-14/549-сонли хулосасига асосан келишилганлиги;

- ажратилган ер майдонида иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган уруш қатнашчиларининг исми шарифи ёзилган паннолар ўрнатилганлиги, лекин ушбу жой бугунги кунда жуда ачинарли ҳолатга келиб қолганлиги сабабли фуқаро Кенжаев Илхомга ушбу жойни қайта қуриш ва ободонлаштириш ҳамда унинг ёнидаги бўш ер майдонида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” шахобчаси ташкил этиш бўйича таклифлар  киритилганлиги,  лекин фуқаро Кенжаев Илхом лойиҳа ва бош режа лойиҳа таклифларисиз дўкон қуриш учун пойдевор қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги маълум бўлди.

Мурожаатни ўрганувчи ишчи гуруҳ ва "Гулбулоқ" ҚФЙ худудида яшовчи фуқаролар фуқаро Кенжаев Илхом томонидан қурилган пойдевор қурилиш ишларини тўхтатиш ва биринчи навбатда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган шу худуддаги уруш қатнашчиларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида замонавий “Хотира хиёбони” мажмуасини ташкил этиш ва ер майдонининг ортиқча қисмида тегишли тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида “Савдо дўкони” қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритилди ва бу ҳақда фуқаро Кенжаев Илхомга тушунтиришлар берилди.

Тадбиркор Кенжаев Илхом таклифларга розилик билдирди ва ўзи томонидан қурилган пойдевор қурилиш ишларини тўхтатиш ва биринчи навбатда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган шу худуддаги уруш қатнашчиларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида замонавий “Хотира хиёбони” мажмуасини ташкил этиб, ер майдонининг ортиқча қисмида тегишли тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида “Савдо дўкони” қурилиш ишларини амалга оширишини билдирди.

Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!