» » IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади (видео)

IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади (видео)

23 октябрь 2020 г 2 445 Комментарии: 0

IT Park Жиззах филиали вилоят ҳокимлиги қарашли  6 қаватли бинонинг 2-қаватида жойлашган бўлиб,лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 млрд.сўмни ташкил этади

IT Park Жиззах филиали лойиҳасини амалга оширишда Хиндистонлик маслаҳатчи J.Parthasarthy бошчилик қилмоқда.

IT Park Жиззах филиали ва вилоят ҳокимлиги келишувига кўра бинода барча хоналар жойлашуви аниқланиб бино дизайни ва лойиҳаси ишлаб чиқилди. Жумладан IT Park Жиззах филиали ўқув хоналари ва киберспорт хонаси учун 43 та компьютер жамланмаси билан, 2 дона Playstation қурилмаси ва робототехника жиҳозлари ўрнатилди.

IT Park Жиззах филиалида Коворкинг маркази, стартап хоналари ташкил этилиб, 46 та ўринли Конференц зал, Кутубхона, Робототехника лабораторияси, Медиа марказ, Киберспорт ва Инновацион ўқув хоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ерда 43 нафар тингловчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хонаси ташкил этилиб, йил мобайнида тўлиқ қувватда 500 та тингловчи ўқитиш имкониятига эга бўлади.

IT Park Жиззах филиали яқин кунларда ишга туширилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!