Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида замонавий Рақамли технологиялар ўқув марказии ишга тушди
02 сентябрь 2020 г 1 463 Комментарии: 0
Хеч кимга сир эмаски бугун дунё миқёсида рақамли иқтисодиётга ўтиш жадал суратлар билан бормоқда.
Бу борада ҳам юртимизда қатор салмоқли ишлар олиб борилмоқда. 2020 йил юртбошимиз томонидан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши ва рақамли иқтисодиётга ўтиш Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилдаги устувор вазифларидан бир этиб белгиланиши бунинг яққол мисоли бўлади.
Шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳрида IT Парк ташкил этилиб ҳозирги кунда унинг вилоят марказларида ҳам филиалларини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, жумладан Жиззах шаҳри марказида жойлашган Кенгашлар уйи биносининг 2-қаватида IT Парк Жиззах филиалини ташкил этиш бўйича ишларнинг якуний босқичи амалга оширилмоқда ва тез орада ушбу филиални ишга тушириш режалаштирилган.
Юртимизда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун энг аввало замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида чуқур билимга эга кадрларни етиштириб чиқариш талаб этилади.
Айнан шу мақсадда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2020-2021 йилларда республиканинг барча шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиши белгиланган.
Ана шундай ўқув марказларидан бири Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўз фаолиятини бошлади.
Ўқув маркази очилиш маросимида Ш.Рашидов тумани ҳокими М.Холбўтаев, Вазирликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.б. Ғ.Қурбонов, IT Парк маслаҳатчиси J.Parthasarthy ва Ўзбекистон Қахрамони Парда Зиётовлар сўзга чиқиб мазкур ўқув марказини ташкил этиш орқали туман ёшларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Ушбу марказда жами 28 ўринга эга 3 та синф хоналари, киберспорт ўқув хонаси ва робототехника ўқув воситалари билан замонавий услубда жиҳозланган бўлиб, бир йилда 250 нафар ёшларни ўқитиш қувватига эга.
Ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, киберспорт ва робототехника йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади, марказ энг сўнги русумдаги компьютер ва оргтехника воситалари ва юқори тезликдаги Интернет хизмати билан таъминланган.
Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!