» » IT Park Жиззах филиали қандай кўринишда бўлади? (фото)

IT Park Жиззах филиали қандай кўринишда бўлади? (фото)

29 июнь 2020 г 4 160 Комментарии: 0

IT Park Жиззах филиалини ташкил этиш учун вилоят ҳокимлиги Кенгашлар уйи биноси 2-қаватдан 800 кв.метрдан зиёд майдон ажратилган.

Бугунги кунда ушбу майдонда қурилиш таъмирлаш ишлари 80%га бажарилган. IT Park филиали ички дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича жорий йилнинг 9 июнь санасидан IT Park хорижий маслаҳатчиси - Жараям Партасарти Жиззах вилоятида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Лойиҳа концепцияси IT Park ҳудудий филиалини ташкил этиш жараёнида ягона стандартларни ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, асосий мақсад Иннновацияларни ривожлантириш ва ахборот технологиялари борасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек ахборот технологиялар соҳасида ички ва ташқа бозорларга хизматларни кўрсатишдан иборат.

IT Park Жиззах филиали Жиззах вилояти ёшлари учун инновацион маданиятни ривожлантириш ва тадбиркорлик муҳитини яратишга қаратилган. Қулай муҳит, қўллаб-қувватлаш ва керакли барча жихозларнинг мавжудлиги АКТ йўналишидаги инновацион стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий қилиш, ғояларни шакллантириш ва мувоффақиятли тадбиркорликка айлантириш борасида муҳим аҳамият касб этади.

IT Park қуйидаги дастурлар асосида ўз иш фаолиятини ташкил этади:

Стартапларни ривожлантириш бўйича - инкубация и акселерация, давлат ва хусусий венчур фондлар, жахон стандартларига жавоб берадиган IT Академия, IT-лабаратория ва рақамли технологияларни ўқитишга мослаштирилган Марказ ҳамда ўз резидентларини юридик, бухгалтерия ва маркетинг бўйича қўллаб-қувватлаш.

ЛОЙИҲА МАҚСАДИ

Аҳоли ва ёшларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш.

Ҳудудни рақамлаштириш кўрсаткичини ошириш ва IT Park ҳудудий филиалини ташкил этишда қуйидаги асосий йўналишлар белгиланган:

  • IT йўналишида тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаганлар учун билим ва кўникмаларни ривожлантириш, стартап лойиҳаларни шакллантириш ҳамда аутсорсинг хизматларини кўрсатиш учун кадрларни тайёрлаш;
  • IT йўналишдаги долзаб мавзуларга ўқитиш (компьютер саводхонлиги, раамли технологиялар, Web/Mobile ишланмалар, маълумотлар базаси билан ишлаш, 3D-моделлаштириш, график/дизайн ва шу каби);
  • Онлайн таълимни ривожлантириш учун кўп функцияли платформалар яратиш;
  • Киберспорт йўналишида маҳаллий танловларни ташкил этиш орқали вилоят жамоасини шакллантириш, ривожлантириш ва жахон ареналарига олиб чиқиш;
  • Жахон талабларига жавоб берадиган Робототехника йўналишида маҳаллий танловларни ташкил этиш орқали вилоят терма жамоасини шакллантириш, ривожлантириш ва жахон мусобаларида иштирок этиш;
  • IT-English, ментал арифметика йўналишларида тўгараклар ташкил этиш;
  • Экспертлар иштирокида АКТ йўналишларида доимий тренинг, семинар ва курслар ташкил этиш;

Замонавий ахборот маълумотлар базасига киришни ташкил этиш ва шу каби.

 ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШДА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР:

  • Дастурий маҳсулотлар экспортига йўналтирилган 50 дан зиёд IT-корхоналарни ташкил этиш;
  • АКТ соҳасида 500 дан зиёд малакали мутахассисларни тайёрлаш;
  • Вилоятда ахборот манбааларига кириш учун рақамли муҳитни шакллантириш;
  • Таълим муассасалари билан ҳамкорликда АКТ йўналишида экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
  • АКТ йўналишида кадрлар захирасини яратиш;
  • “Рақамли Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида давлат хизматлчиларини АКТ соҳасида ўқитиш;
  • Шаҳар ва туманлар марказларида IT-Марказларни ташкил этиш ва шу орқали ҳар йили ўн минглаб ёшларни ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника йўналишларида ўқитишни ташкил этиш;
  • Рақамли технологиялар борасида Республика мусобақалари (олимпиада, мастер-класлар, воркшоп ва хакатон)ни ташкил этиш;
  • Интернет маркетинг асосларини ўргатиш

       Бизнес инкубатор (Стартап лойиҳалар) ва шу каби.

Шунингдек IT ParkЖиззах филиалида қуйидаги иш ва ўқув хоналари ташкил этилади: Рўйхатдан ўтиш жойи (Reseption), Сервис марказ, Рақамли технологияларга ўқитиш хоналари (3 та), Муҳокамалар хоналари (3 та), Coworking хоналари (4 та), Бизнес офислар (2 та), Ошхона (кафетерий), Администрация, Лаборатория.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!