Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятида ўтган тўққиз ойда қурилиш ишлари юқори ўсиш сурати Жиззах шаҳри ва Зомин туманида бўлди

Жиззах вилоятида ўтган тўққиз ойда қурилиш ишлари юқори ўсиш сурати Жиззах шаҳри ва Зомин туманида бўлди

23 октябрь 2018 йил
378
0

Жорий йилнинг январь - сентябрь ойларида Жиззах вилоятида жами 1025,4 млрд. сўмқурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этди.

Жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 31,2 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 3,1 фоизни ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,2 фоизни ташкил этди.

Кичик корҳона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 59,3 фоизи ёки 608,3 млрд.сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,8 фоизни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 37,6 фоиз ёки 385,9 млрд.сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,1 фоизни ташкил этди.

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилишишларининг улуши 2,6 фоизни ташкил этди. Вилоятда асосан қурилиш ишларининг асосий қисми кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилиб, жами қурилиш ишларининг 59,3 фоизини ташкил этди. Норасмий сектор томонидан эса 37,6 фоизга қурилиш ишлари бажарилди.

Жиззах шаҳрида кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши энг катта бўлди - 32,3 фоизни. Мазкурҳудудда йирик ташкилотларнинг улуши 2,6 фоиз ва норасмий секторнинг улуши 7,1 фоизни ташкил этди.

Қурилиш ишларининг ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш сурати Жиззах шаҳри ҳамда Зомин туманларида кузатилди.

Жиззах шаҳрида якка тартибда турар жой қурилишининг жадал бориши туфайли ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,8 фоиз бўлиши таъминланди.

Зомин туманидаги юқори ўсиш сурати, яни 126,2 фоиз кичик корхона ва микрофирмалар томонидан қурилган турар жой уйлар қурилиши, ва бошқа лойиҳаларнинг бажарилиши натижасидир.

                                                     Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар